SpaceX Техасда 119 миллиард долларлик Terafab чип заводини қуриши мумкин

SpaceX Техасда 119 миллиард долларлик Terafab чип заводини қуриши мумкин

Elon Muskга тегишли SpaceX компанияси Техас штатининг Гримес округида яримўтказгичлар ишлаб чиқарувчи йирик завод қуришни режалаштирмоқда. Лойиҳа доирасида дастлабки босқичда 55 миллиард доллар, умумий ҳисобда еса 119 миллиард долларгача маблағ сарфланиши кўзда тутилган. "Terafab" деб номланган ушбу мажмуа вертикал интеграциялашган, илғор ҳисоблаш технологияларига асосланган ишлаб чиқариш маркази бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Течкрунч.ком хабар беради.

Ушбу ташаббусда Tesla компанияси ҳам ресурслар билан иштирок етади. Шунингдек, лойиҳага чип ишлаб чиқариш гиганти Intel ҳам жалб қилинган. Ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад — сунъий интеллект серверлари, сунъий йўлдошлар, космосдаги маълумотлар марказлари, шунингдек, Tesla автоном автомобиллари ва роботлари учун зарур бўлган чипларни ишлаб чиқишдир.

Elon Muskнинг таъкидлашича, мавжуд яримўтказгич ишлаб чиқарувчилар унинг компаниялари еҳтиёжини қондиришга улгурмаяпти. "Биз ё Terafabни қуришимиз керак, ёки чипларсиз қоламиз", — дея ёзди миллиардер ижтимоий тармоқларда. Унинг сўзларига кўра, завод келажакда йилига 1 Тераватт қувватга тенг чиплар ишлаб чиқариш қувватига ега бўлиши керак.

Ҳозирда Гримес округи ушбу завод учун кўриб чиқилаётган бир нечта ҳудудлардан бири ҳисобланади. Ушбу лойиҳа хAI компаниясининг Грок сунъий интеллект моделларини ўқитиш учун етарли ҳисоблаш қувватини таъминлашга қаратилган. SpaceX ва хAI бирлашган тузилмасининг бозор қиймати 1,25 триллион долларга баҳоланмоқда ва компания июн ойида ИПОга чиқишни режалаштирмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.