SpaceX компаниясининг Super Heavy тезлатгичи муваффақиятли синовдан ўтди

Starship лойиҳаси доирасида Super Heavy Booster 19 тезлатгичини синовдан ўтказиш жараёни кутилмаган ҳодисалар билан кечди. Дастлаб сув таъминоти тизимидаги носозлик сабабли жараён тўхтаб қолган ва кўпчилик синов бекор қилинган деб ўйлаган эди. Бироқ SpaceX жамоаси қисқа вақт ичида муаммони бартараф этиб, тизимни қайта ишга туширишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Қайта ишга туширилгандан сўнг, сув билан совутиш тизими тўлиқ қувватда ишлади ва барча 33 та Raptor двигатели бир вақтнинг ўзида ишга туширилди. NASAСпасефlight канали орқали жонли эфирда намойиш этилган ушбу статик синов Starship Фlight 12 парвози олдидан муҳим босқич ҳисобланади. Ракета учириш майдончасида маҳкамланган ҳолда барча тизимлар текширувдан ўтказилди.
Навбатдаги парвоз 15-май санасига режалаштирилган бўлиб, у янги авлод Raptor 3 двигателлари билан жиҳозланган биринчи Starship бўлади. Raptor 2 двигателларига нисбатан юқори тортиш кучи ва самарадорликка эга бўлган Raptor 3 ташқи иссиқлик ҳимоясини талаб қилмайди. Бу янгилик ишлаб чиқариш харажатларини тўрт бараваргача қисқартириш имконини беради.
Elon Musk асос солган SpaceX компанияси томонидан ишлаб чиқилаётган Starship тизими тўлиқ қайта фойдаланиладиган ўта оғир ракетадир. У келажакда юклар ва инсонларни Ер орбитасидан ташқари Ой ҳамда Марсга етказиш учун мўлжалланган.













