Глобал бозорда iQOO Z11 смартфони тақдим этилди: нархи ва техник хусусиятлари

Глобал бозорда iQOO Z11 смартфони тақдим этилди: нархи ва техник хусусиятлари

iQOO Z11 смартфони Хитойдан ташқари бозорларда сотувга чиқди. Қурилманинг 8/256 GB хотирага эга версияси 410 доллар, 12/256 GB ҳажмли варианти эса 560 доллар этиб белгиланди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Смартфон Qualcomm Snapdragon 7с Ген 4 платформасида ишлайди. Унинг энг эътиборли жиҳати 9020 мА/соат сиғимли аккумулятор бўлиб, у 90 Вт тезкор қувватлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди.

Қурилма 6,83 дюймли АМОЛEД дисплей билан жиҳозланган бўлиб, у 2800 х 1260 пиксел аниқлигини ва 144 Гтс янгиланиш тезлигини тақдим этади. Асосий камера 50 MP ва 2 MP сенсорлардан иборат, олд камера эса 32 MP аниқлигида суратга олади.

Қурилманинг ўлчамлари 163,73 х 76,18 х 8,25 мм, оғирлиги эса 213 граммни ташкил этади. Қизиғи шундаки, ушбу моделда сув ва чангдан ҳимоя қилувчи ИП стандарти мавжуд эмас.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.