Xiaomi компанияси Wi-Fi 7 технологиясига эга BE7200 Pro роутерини тақдим этди

Xiaomi компанияси Хитой бозорида янги BE7200 Pro роутерини намойиш қилди. Ушбу қурилма Wi-Fi 7 стандартини қўллаб-қувватлайди ва БE19000 Pro моделининг соддалаштирилган версияси ҳисобланади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Роутер юқори самарали 8 та антенна ва 8 каналли сигнал кучайтиргич билан жиҳозланган. Бу технология деворлар орқали сигнал ўтишини яхшилайди ва ҳатто мураккаб шароитларда ҳам барқарор интернет алоқасини таъминлайди.
Қурилма Qualcomm НPro А7 ВиФи чипи, 1 GB тезкор ва 512 МБ ички хотира билан ишлайди. Шунингдек, у 600 тагача қурилмани бир вақтнинг ўзида тармоққа улаш имконини беради ва умумий тезлиги 7200 Мбит/с гача етади.
Қурилма сунъий интеллект ёрдамида трафикни динамик тақсимлаш функциясига эга. Шунингдек, бешта 2.5GбE порти, ота-она назорати ва киберхавфсизлик ҳимояси каби қулайликлар мавжуд.
Ҳозирда Хитойда сотувга чиққан ушбу роутер тахминан 175 доллар нархида баҳоланмоқда. Xiaomi ҳозирча қурилманинг глобал бозорга чиқарилиши ҳақида маълумот бермади.













