Янги Pro Max флагманининг техник хусусиятлари ошкор этилди

Таниқли инсайдер Digital Chat Station Pro Max номли янги флагман смартфоннинг техник хусусиятлари ҳақида маълумот берди. Қурилма 1/1,3 дюймли йирик сенсорга эга 200 MP асосий камера ҳамда 1/1,28 дюймли сенсорли 200 MP перископик модул билан жиҳозланиши кутилмоқда. Шунингдек, смартфонга 3 MP ли мультиспектрал датчик ҳам ўрнатилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Смартфоннинг аппарат таъминоти учун 2 нм технологик жараён асосида ишлаб чиқарилган янги MediaTek Dimensity процессори жавоб беради. Дисплей борасида иккита вариант кўриб чиқилмоқда: 2К пикселлар сиғимига эга 6,89 дюймли ЛТПО экран ёки 1,5К сифатли 6,78 дюймли ихчамроқ панел.
Ҳозирги вақтда айрим техник жиҳатлар, жумладан, ультра кенг бурчакли камера танлови АБ-тест жараёнида турибди. Компания 200 MP ли йирик сенсор ва 50 MP ли оддийроқ вариант ўртасида якуний қарорга келиши керак. Эслатиб ўтамиз, Digital Chat Station аввалроқ Xiaomi 15, Xiaomi 15 Pro ва Realme GT 7 Pro ҳақидаги маълумотларни тўғри башорат қилган эди.













