SpaceX Starship янги авлоди навбатдаги синовга тайёргарлик кўрмоқда

Старбасе космодромида Starship тизимининг навбатдаги синовлари олдидан қизғин ишлар давом этмоқда. Кеча ўтказилиши режалаштирилган WDР (вет дресс реҳеарсал) синови техник носозликлар туфайли тўхтатилган эди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Кузатувчиларнинг хабар беришича, Пад 2 майдончасидаги Мечазилла минорасидан вентиляция модули демонтаж қилинди. Айнан шу қисм синов жараёнида юзага келган муаммоларнинг асосий сабабчиси бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Муҳандислар қисқа вақт ичида эски модулни янгисига алмаштиришга муваффақ бўлишди. SpaceX мутахассислари Starship В3 тизимининг илк парвозини амалга ошириш учун барча техник созламаларни якунламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Starship В3 тизими Шип 39 ва Booster 19 модулларидан иборат бўлиб, компания ушбу янги авлод тизимини тўлиқ йиғиб бўлган. Шунингдек, Super Heavy ракетасининг 33 та двигатели муваффақиятли синовдан ўтказилган эди.













