Аэрофлот сунъий интеллектга асосланган рақамли ёрдамчи Василисани тақдим этди

Аэрофлот сунъий интеллектга асосланган рақамли ёрдамчи Василисани тақдим этди

Россиянинг Аэрофлот авиакомпанияси СИPR конференциясида йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган Василиса номли интерактив рақамли аватарни намойиш қилди. Ушбу ечим илғор LLM моделлари ва RAG технологияси асосида яратилган бўлиб, сунъий интеллект ёрдамида мижозлар билан мулоқот қилади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Василиса билан мулоқот махсус сенсорли экранли киосклар орқали амалга оширилади. Рақамли ёрдамчи нутқ ва матнни тушуниш қобилиятига эга бўлиб, у авиакомпания хизматлари бўйича маслаҳатлар беради, авиачипталарни қидириш ва расмийлаштириш жараёнларида кўмаклашади.

Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади аэропортлардаги ахборот стойкаларига тушадиган юкламани камайтириш ва йўловчиларга тезкор хизмат кўрсатишни таъминлашдан иборат. Шунингдек, тизим имконияти чекланган йўловчилар учун ҳам мослаштирилган бўлиб, уларга қулайлик яратишга қаратилган.

Келгусида Аэрофлот ушбу технологияни янада ривожлантириш ва унинг функционал имкониятларини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, Василисанинг универсаллиги уни нафақат аэропортларда, балки темир йўл вокзаллари ва бошқа йирик транспорт марказларида ҳам самарали қўллаш имконини беради.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.