Lacetti автомобили 77 та тўланмаган жаримаси борлиги учун хатланди

Lacetti автомобили 77 та тўланмаган жаримаси борлиги учун хатланди

Мажбурий ижро бюроси томонидан суд ва бошқа ваколатли органлар ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, маъмурий жарималарни ундириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар доирасида қарздорларнинг мол-мулкларига нисбатан қонун доирасида таъсир чоралари қўлланилмоқда.

Ана шундай ижро ҳаракатларидан бири давомида, Lacetti русумли автотранспорт воситаси эгаси томонидан тўланмаган жами 77 та маъмурий жарима мавжудлиги аниқланди. Белгиланган муддатларда қарздор томонидан ушбу жарималар ихтиёрий тарзда қопланмаганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан қонунчилик талабларига мувофиқ мазкур автотранспорт воситаси хатланди.

Ижро ҳаракатлари жараёнида транспорт воситаси тегишли тартибда расмийлаштирилиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди. Қарздорга мавжуд қарздорликни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.