Фирефох келажак дизайнини тақдим этди: Уни ҳозироқ фаоллаштириш мумкин

Mozilla компанияси 2026-йилда Firefox браузерининг Nova кодли номи остидаги янгиланган дизайнга эга версияси чиқишини расман тасдиқлади. Фойдаланувчилар янги кўринишни ҳозироқ созламалар орқали ёқиб, синовдан ўтказишлари мумкин. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Nova лойиҳаси доирасида дастурчилар фойдаланувчи тажрибасини (УХ) яхшилашга эътибор қаратиб, интерфейсни янада интуитив ва қулай кўринишга келтиришган. Асосий ўзгаришлар визуал элементларни соддалаштириш ва навигацияни тезлаштиришга қаратилган.
Firefox браузерининг янги талқинида ихчам режим (компакт моде) ҳам пайдо бўлади. Бу функция бошқарув элементлари эгаллаган жойни минималлаштириш имконини беради, бу эса айниқса кичик экранли қурилмалар учун жуда фойдалидир.
Янгиланган Firefox дизайни барча платформаларда, жумладан мобил қурилмаларда ҳам тақдим этилади. Бу турли гаджетларда браузердан фойдаланишда ягона ва узвий тажрибани таъминлашга хизмат қилади.













