Россия App Store дўконидан иловаларни ўчириш бўйича дунёда биринчи бўлди

Россия App Store дўконидан иловаларни ўчириш бўйича дунёда биринчи бўлди

Apple компанияси ўзининг шаффофлик тўғрисидаги янги ҳисоботини эълон қилди. Унда Россиянинг App Store сегментида мисли кўрилмаган цензура даражаси қайд этилган: 2025-йилда Россия ҳукуматининг талаби билан дўкондан 1213 та илова ўчириб ташланган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ушбу кўрсаткич Россияни иловаларни ўчириш бўйича мутлақ жаҳон етакчисига айлантирди. Россиядаги ўчиришлар сони 2024-йилга (171 та илова) нисбатан 7 баравар, 2023-йилга (12 та илова) нисбатан эса 100 баравар ошган.

Россия контентни давлат томонидан тартибга солувчи бошқа мамлакатларни катта фарқ билан ортда қолдирди. Таққослаш учун: Ветнамда 335 та, Хитойда 196 та, Ҳиндистонда эса бор-йўғи 54 та илова ўчирилган.

Apple компаниясининг расмий позицияси ўзгаришсиз қолмоқда — корпорация контентни фақат маҳаллий қонунлар ижросини таъминлаш мақсадида ва давлат органларининг расмий сўровига асосан ўчириб ташлайди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.