Honor 600 Супер Эдитион тақдим этилди: 8600 мА/соат аккумулятор ва IP69К ҳимояси

Бугун Хитойда Honor 600 Pro модели билан бир қаторда Honor 600 Супер Эдитион смартфони ҳам расман намойиш этилди. Номига қарамай, ушбу қурилма Pro-версиянинг бироз соддалаштирилган варианти ҳисобланади: унда сиmsиз қувватлаш функцияси мавжуд эмас ва камера тизимидан оптик зумга эга 50 мегапикселли модул олиб ташланган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Honor 600 Супер Эдитион икки хил хотира конфигурациясида таклиф этилмоқда: 12/256 GB талқини 485 доллар, 12/512 GB варианти эса 545 доллар этиб белгиланган. Субсидиялар ҳисобга олинса, бошланғич нарх 410 долларгача тушиши мумкин. Қурилма 6,57 дюймли, 2728 х 1264 пикселли, 120 Hz частотали ва 3840 Hz ли ПВМ бошқарувига эга АМОЛEД дисплей билан жиҳозланган.
Смартфоннинг асосий устунлиги унинг аккумулятор сиғимидир — у Pro-версиядаги 8000 мА/соат ўрнига 8600 мА/соатлик батареяга эга бўлди. Бироқ, 50 ваттли сиmsиз қувватлаш технологиясидан воз кечилган, фақат 80 ваттли симли қувватлашни қўллаб-қувватлайди. Қурилма унумдорлиги учун Qualcomm Snapdragon 7 Ген 4 чипсети масъул.
Камера борасида Honor 600 Супер Эдитион 200 MP ва 12 MP сенсорли асосий камера ҳамда 50 мегапикселли олд камера билан таъминланган. Шунингдек, смартфон IP69К стандарти бўйича сув ва чангдан ҳимояланган, Wi-Fi 6, Bluetooth 5.4, NFC ва ИК-порт модулларига эга. Қурилманинг қалинлиги 7,95 мм, оғирлиги эса 201 граммни ташкил этади.













