«Мail. ru group» янги мессенжер яратди

«Мail. ru group» компанияси «Ок Сообщения» мессенжери ўрнига «TamTam» мессенжерини яратди. Бу ихтиро учун компания мутахассислари атиги тўрт ой бош қотиришди ва ниҳоят тайёр бўлди. «Там-Там» орқали компания мижозлари бир-бирларига хабарномалар, суратлар, мусиқа, видеохабарларни бемалол жўнатишлари мумкин бўлади. Мессенжер энг кучсиз интернет сигналлари билан ҳам аъло даражада ишлайди.
«Там-Там» лойиҳаси раҳбари Владимир Кочетковнинг айтишича, янги лойиҳа жуда кам мегабайт сарфланишига мослашган. Бу мижозларга албатта маъқул келади. Мижозлар миллионлаб фойдаланувчилар орасидан янги дўстлар билан осон танишиш имконига эга бўлишади. Бу лойиҳанинг плюс жиҳатларидан биридир. Қолаверса, мессенжер рекламалардан холи, асосийси, бепул.
Манба: Hordiq.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!«Там-Там» лойиҳаси раҳбари Владимир Кочетковнинг айтишича, янги лойиҳа жуда кам мегабайт сарфланишига мослашган. Бу мижозларга албатта маъқул келади. Мижозлар миллионлаб фойдаланувчилар орасидан янги дўстлар билан осон танишиш имконига эга бўлишади. Бу лойиҳанинг плюс жиҳатларидан биридир. Қолаверса, мессенжер рекламалардан холи, асосийси, бепул.
Манба: Hordiq.uz
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













