Аккумуляторсиз ишлайдиган мобиль телефон ишлаб чиқилди

Аккумуляторсиз ишлайдиган мобиль телефон ишлаб чиқилди
Сиэтлдаги Вашингтон университетининг мутахассис Вамси Таллай бошчилигидаги тадқиқотчилари атроф-муҳит энергияси ҳисобидан ишлаши мумкин бўлган телефон нусхасини яратишди. Бу ҳақда Kun.uz ёзмоқда.

«Уяли алоқа телефони – бу энг фойдали нарсалардан бири. Тасаввур қилинг, сиз ҳаттоки телефон аккумулятори ўтирган бўлса ҳам, қўнғироқ қилиш ва хабарлар жўнатишингиз мумкин», - дея таъкидлаб ўтди тадқиқот лабораторияси раҳбари Жошуа Смит.
Аккумуляторсиз ишлайдиган мобиль телефон ишлаб чиқилди
Олимлар энергия сарфлашни камайтириш учун овозни аналогли узатишдан фойдаланишди, шунингдек, қурилма қисмларини махсус қайтадан ўзгартиришди. Бундан ташқари, тадқиқотчилар нур таратувчидан фойдаланишган, у радиотўлқинлардан вақти-вақти билан фаоллашади. Бунинг эвазига уяли алоқа миноралари гаджет учун ўзига хос энергия манбаси бўлиши мумкин.

Нусха ҳозирча бир неча тугмача ва нур диодли индикатор билан жиҳозланган. Яқин орада қурилмага E-ink-дисплей ўрнатилади. Янгилик бозорда қачон пайдо бўлиши ҳозирча номаълум.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.