ASUS 256 ГБ доимий хотирали смартфон тақдим этди

ASUS 256 ГБ доимий хотирали смартфон тақдим этди
ASUS 256 ГБ доимий хотирали смартфон тақдим этди

ASUS компанияси ZenFone 2 смартфонининг 256 Гб доимий хотирага эга янги версиясини тақдим этди. Шу билан бирга қурилма, 128 Гб’гача бўлган microSD флеш-карталарини ҳам қўллаб қувватлайди. Умумий ҳисобда смартфон 384 Гб бўш хотирага ҳажмига эга бўлади. Янги қурилма анчагина узун – ASUS ZenFone 2 Deluxe Special Edition номига ега бўлди.

Қолган техник кўрсатгичларга келадиган бўлсак, смартфон – 5, 5 дюмли Full HD дисплeй, 64 битли Intel Atom ZЗ3580 процессори, 4 Гб тезкор хотира чипи, 13 мегапикселл зичликда суратга олувчи камера, 3000 мАч қувватга эга батарея билан жиҳозланган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.