Facebook ҳар куни қарийб 1 миллионта аккаунтни ёпади

Facebook ҳар куни қарийб 1 миллионта аккаунтни ёпади
Facebook ижтимоий тармоғи хавфсизлик хизмати ҳар куни 1 миллионга яқин аккаунтни ёпади, уларнинг кўпчилиги спамерлар, фирибгарлар ва нафрат қўзғатувчи одамлар томонидан яратилади. Бу ҳақда ижтимоий тармоқнинг хавфсизлик бўлими раҳбари Алекс Стамос маълум қилди, деб ёзади «Дарё».

Аммо Facebook’дан 2 миллиарддан зиёд одам фойдаланишини ҳисобга олганда, ишлаб чиқувчилар потенциал «хавфли субъектлар»нинг барчасини бартараф қила олмаяпти. Устига-устак, улар баъзан хавф туғдирмайдиган аккаунтлар, фото ва видеолар ёки хабарларни ҳам ўчириб юборади.

«Кунига миллионлаб ва миллионлаб бир-бирига боғлиқ ҳаракатларни бажаришга тўғри келганида янглишмасдан ишлаш қийин», — деди Стамос.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.