Apple TV 4K приставкаси расман тақдим қилинди

Apple TV 4K приставкаси расман тақдим қилинди
Соатдан сўнг Apple TV 4K приставкаси расман намойиш қилинди! Саҳнада бу ишланмага масъул Эдди Кью чиқиб келди. Пристака нафақат 4K, балки 4K HDR, яъни тасвир узатишнинг HDR 10 стандартидан ҳам сифатлироқ технологияни қўллаб-қувватлар экан.
Apple TV 4K приставкаси расман тақдим қилинди
Энди 4K сиғимли фильмлар ҳам HD фильмлар нархида бўлади. Аввалги HD сифатидаги киноларни эса бепул юклаб олиш мумкин. Приставка АҚШ ва саноқли мамлакатда кузда, жаҳон бозорига эса йил охирида сотувга чиқарилади.
Apple TV 4K приставкаси расман тақдим қилинди
Эддининг маълум қилишича, энди спортга оид контентларни ҳам бу гаджетда кўриш мумкин бўлади. Шунингдек, янги гаджетнинг ўйин имкониятларини намойиш қилиш учун саҳнага thatgamecompany ўйин ишлаб чиқарувчи компаниянинг раҳбари Жен Чен чиқиб келди.
Apple TV 4K приставкаси расман тақдим қилинди
Экранда \"This is Sky\" ўйинининг демо-талқини намойиш қилинди ва уни ўйнаш учун пультни бир қўлда ҳам бошқаришмумкин. Янги чип ўйиндаги энг нозик рангли графикаларни ҳам салоҳият билан қайта ишлайди.
Apple TV 4K приставкаси расман тақдим қилинди

Манба: Terabayt.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.