«iPhone X»дан нимаси кам? Энг яхши смартфонлар (фото)

«iPhone X»дан нимаси кам? Энг яхши смартфонлар (фото)
Фото: «Bild.de»
Бугунгача ишлаб чиқарилган энг яхши смартфон қайси? «iPhone X»?.. Албатта, номдорликда ҳозирча «айфон»га ҳеч ким ета олгани йўқ, аммо «Bild» нашрининг ёзишича, шундай смартфонлар ҳам борки, улар айрим техник хусусиятлари билан номдор рақибни ҳам бир четга суриб қўйиши мумкин.

Катта хотира
«iPhone X»дан нимаси кам? Энг яхши смартфонлар (фото)
«Samsung Galaxу Note 9» (нархи €999 дан бошланади) 512 ГБ ўрнатилган хотира билан чиқариляпти (!), тасаввур қиляпсизми, бунақа хотира кўп компьютерларда йўқ. Бу хотирани microSD карта ёрдамида 1 ТБ гача ошириш мумкин (!). Комплектидаги стилус эса смартфонни ишлатишни анча осонлаштиради.

Яхши камера
«iPhone X»дан нимаси кам? Энг яхши смартфонлар (фото)
Сунъий интеллект сабаб янги «Huawei P20 Pro» (нархи €699 дан бошланади) айнан нимани суратга олишни автомат равишда аниқлаб, камера созламаларини ҳам автомат тарзда мослаштириб беради. Камераси оқ-қора сенсор ва уч каррали оптик зум билан таъминланган.

Сифатли овоз
«iPhone X»дан нимаси кам? Энг яхши смартфонлар (фото)
«LG G7 ThinQ»да (нархи €520 дан бошланади) резонансли камера паст частотали динамик вазифасини бажаради — кучли овозни ҳосил қилишга қўшимча динамик керак эмас. Ҳатто оддий наушник орқали ҳам 7.1 кaнaлли ижро таъминланиб, «DTS:X ЗD Surround Sound» эффектига эришиш мумкин.

Кучли батарея ва чиройли дизайн
«iPhone X»дан нимаси кам? Энг яхши смартфонлар (фото)
Кучли батарея ўрнатилган, ўзига хос дизайнга эга «Huawei Mate RS Porsche Design» (нархи €1695 дан бошланади) «Apple iPhone X»дан ҳам қиммат, тинмай фойдаланилса ҳам қуввати икки кунга етади. Бу қурилмага бармоқ излари сканерининг энг яхшиси ўрнатилган — у дисплейнинг қоқ ўртасида жойлашган.

Қулайликлар
«iPhone X»дан нимаси кам? Энг яхши смартфонлар (фото)
«Motorola Moto ZЗ Plaу» смартфони (нархи €459 дан бошланади) «Moto Mod» аксессуарларини ўрнатиш учун магнит интерфейсга эга, проектор, геймпад, З60° камера, 8 каррали оптик зумга эга.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.