Россия Ўзбекистонга коронавирусни аниқловчи тест-ускуналарни юборди

Россия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлиги соҳасидаги федерал хизмат (Роспотребнадзор) Ўзбекистон, Қозоғистон, Арманистон ва Беларусга янги коронавируснинг лаборатория диагностикаси воситаларини топширди. Бу ҳақда Роспотребнадзор сайтида хабар берилди.
Россиянинг кимёвий таҳлил учун асбоб-ускуналардан иборат тест тизимлари ўзбекистонлик мутахассисларга беғараз ёрдам сифатида етказиб берилган. Қирғизистон ва Тожикистонга ҳам етказиб берилиши кутилмоқда.
Тест тизимлар «Роспотребнадзор»га тегишли «Вектор» вирусология ва биотехнология илмий маркази томонидан ишлаб чиқилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Россиянинг кимёвий таҳлил учун асбоб-ускуналардан иборат тест тизимлари ўзбекистонлик мутахассисларга беғараз ёрдам сифатида етказиб берилган. Қирғизистон ва Тожикистонга ҳам етказиб берилиши кутилмоқда.
Тест тизимлар «Роспотребнадзор»га тегишли «Вектор» вирусология ва биотехнология илмий маркази томонидан ишлаб чиқилган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













