Ўзбекистонлик ихтирочилардан таклиф: арзон термометр ва махсус шлем

Ўзбекистонлик ихтирочилардан таклиф: арзон термометр ва махсус шлем
Инновацион ривожланиш вазирлигининг маълум қилишича, ёш ихтирочи Бунёдбек Зарипов масофадан иссиқлик ҳароратини ўлчайдиган термометрнинг маҳаллий прототипини яратди.

У 3D принтердан чиқарилган бўлиб, тана ҳароратини узоқдан туриб лазер ёрдамида ўлчайди. Ҳозирда ушбу воситанинг прототипи ишлаб чиқилмоқда ва синов ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистонлик ихтирочилардан таклиф: арзон термометр ва махсус шлем
Ўзбекистонлик ихтирочилардан таклиф: арзон термометр ва махсус шлем
Мазкур термометр хориждан келтириладиган тиббий асбоб-ускуналардан фарқли ўлароқ анча арзонлиги билан диққатга сазовордир. Бу маҳсулотимизнинг нархи тахминан 220 минг сўм бўлиши мўлжалланган.

Яна бир ишланма бу 3D принтердан чиқарилган махсус шлем. Ҳозир пандемия пайтида бу маҳсулот жуда талабгир, нархи 15-18 минг сўм атрофида. Карантин даврида дорихона ва супермаркетларда тарқатилса, жуда асқотади. Бир марталик матоли ниқоблардан фарқли равишда, ундан ундан кўп маротаба фойдаланиш мумкин”, – дейилади вазирлик хабарида.
Ўзбекистонлик ихтирочилардан таклиф: арзон термометр ва махсус шлем
Карантин даврида аҳоли озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналарга бориб туриши табиий. Ёш инноваторлар дўконларга кириб чиқишда фойдаланадиган индивидуал эшик тутқичларини ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйишмоқда.
Ўзбекистонлик ихтирочилардан таклиф: арзон термометр ва махсус шлем
Ўзбекистонлик ихтирочилардан таклиф: арзон термометр ва махсус шлем
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.