2 декабрдан Москва метросининг барча йўналишларида “Wi-Fi” хизмати ишга туширилади


Жорий йилнинг 2 декарбдан Москва метрополитенининг барча йўналишларида симсиз \"Wi-Fi\" тармоғидан фойдаланиш мумкин бўлади, деб хабар беради \"Интерфакс\" агентлиги метро матбуот-хизмати маълумотларига таянган ҳолда.
\"Жами узунлиги 325 км дан зиёд бўлган барча 12 йўналишда Интернетга бепул уланиш мумкин бўлади, бунда интернетга чиқиш нуқталарига эга бўлган вагонлар сони 5 мингдан зиёдроқни ташкил этади. Шу тариқа Москва метрополитенини \"Wi-Fi\" тармоғи билан таъминлаш лойиҳаси ваъда берилган муддатидан бир ой олдин ишга туширилади \", - деб ахборот беради матбуот-хизмати ходими.
У, шунингдек, Москвадаги бу лойиҳанинг аналоги дунёнинг бошқа ҳеч бир ерида йўқлигини қўшимча қилиб ўтди.
\"Баъзи шаҳарларда метро станцияларида Wi-Fi хизмати бор, лекин туннелларда эмас. Москвада бу хизматдан фақатгина вагонлар ичида фойдаланиш мумкин бўлади, станция ва вестибюлларда тармоқ мавжуд эмас. Ахборотларни узатиш тезлиги ҳар бир поездга 100 Мбит / сек ни ташкил қилади \", - деб тушунтириш бериб ўтишди матбуот-хизматида.
Фото: Kun.uz
Текст: Kun.uz
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













