Ҳазм қилиш жараёнини қандай яхшилаш мумкин? Ошқозон учун фойдали бўлган 5 маҳсулот

Ҳазм қилиш жараёнини қандай яхшилаш мумкин? Ошқозон учун фойдали бўлган 5 маҳсулот
Фото: Pinterest
Ҳаракатсиз турмуш тарзи ва нотўғри овқатланиш кўпинча инсон саломатлигига салбий таъсир қилади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, мувозанатли овқатланиш ва тўғри миқдорда оқсил, ёғ ва углеводлардан фойдаланиш ичакларнинг фаолиятини яхшилашга ва метаболизм тезлигини оширишга ёрдам беради. Harper’s Bazaar Kazakhstan нашри овқат ҳазм қилиш жараёни меъёрда бўлиши учун истеъмол қилиниши зарур бўлган энг оддий маҳсулотлар номини маълум қилди.

Қора шоколад
Ҳазм қилиш жараёнини қандай яхшилаш мумкин? Ошқозон учун фойдали бўлган 5 маҳсулот
Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan
Ширинликни хуш кўрувчилар учун ажойиб янгилик! Мутахассисларнинг фикрича, қора шоколад инсон саломатлиги учун фойдалидир. Шуни таъкидлашни керакки, шоколадда какао улуши қанчалик юқори бўлса, унинг фойдаси шунча юқори. «Полифенолларга бой маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш ҳам қон босими ва холестерин даражасини пасайтиришга ёрдам беради», — дейди диетологлар.

Донли маҳсулотлар
Ҳазм қилиш жараёнини қандай яхшилаш мумкин? Ошқозон учун фойдали бўлган 5 маҳсулот
Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan
Ҳар бир уйда мавжуд бўлган бу жуда оддий, аммо тўйимли маҳсулотлар фойдали бактерияларнинг ўсиши ва фаоллигини рағбатлантирадиган пребиотикларнинг ажойиб манбаидир.

Зиғир уруғлари
Ҳазм қилиш жараёнини қандай яхшилаш мумкин? Ошқозон учун фойдали бўлган 5 маҳсулот
Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan
Овқат ҳазм қилиш мураккаб жараёндир. Шунинг учун ичак шиллиқ қаватини тиклашга ёрдам берадиган соғлом таомларни истеъмол қилиш керак. Мисол учун, зиғир уруғлари омега-3 нинг манбаи бўлиб, улар метаболизмни яхшилашга ёрдам беради.

Сули ёрмаси
Ҳазм қилиш жараёнини қандай яхшилаш мумкин? Ошқозон учун фойдали бўлган 5 маҳсулот
Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan
Кам глютенли сули ёрмаси мураккаб углеводларнинг асосий манбаи ҳисобланади. «Кўплаб бошқа ёрмалардан фарқли ўлароқ, сули ичак муаммоси бўлган одамларга ижобий таъсир ўтказади», — деб таъкидлайди диетологлар.

Кефир
Ҳазм қилиш жараёнини қандай яхшилаш мумкин? Ошқозон учун фойдали бўлган 5 маҳсулот
Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan
Кефир ичакдаги зарарли моддалар миқдорини камайтиришга ёрдам берадиган фойдали бактерияларнинг манбаи ҳисобланади. Бундан ташқари, оддий сутдан фарқли ўлароқ, кефир лактозани ёқтирмайдиган одамларнинг организмида ҳазм жараёнига ёрдам беради.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.