2035 йилга келиб тиббиёт IT бозори 1,5-2 трлн долларни ташкил этади

2035 йилга келиб тиббиёт IT бозори 1,5-2 трлн долларни ташкил этади
2035 йилга келиб тиббиёт IT бозори 1,5-2 трлн долларни ташкил этади

2035 йилга келиб, тиббиёт соҳасида қўлланиладиган IT (информацион технологиялар) жиҳозлар бозори кўлами 1,5-2 трлн долларга етади, деб баёнот бермоқда \"Р- Фарм\" компаниялар гуруҳи тиббиёт йўналиши раҳбари Михаил Самсонов. У, ПХИФ-2016 доирасида ташкил этилган \"Миллий технология ташаббусида ITнинг ўрни\" номли амалий нонуштасида қилган чиқишида шундай фикрларни билдирган. Бу ҳақда \"Kun.uz\" хабар берди.

\"Health Net бозори доирасида (интернет + тиббиёт), информацион технологиялар ҳақида сўз юритилса, ҳозирги вақтда у 90 млрд доллар атрофида, аммо 2035 йилга келиб бу рақам 1,5-2 трлн доллар бўлиши кутилаяпти\", - деган Самсонов.

Умуман, Health Net соҳасида учта йўналиш: IT, тиббиёт ва генетикани ажратиб кўрсатиш мумкин, деб аниқлик киритган Самсонов.

\"Health Net - бу келажак технологияларидир. Янги бозорлар ёки бир неча йиллардан сўнг пайдо бўладиган бозорлар ҳажми ҳозирдаёқ 1 трлн долларга баҳоланади. Тахминимизча, бу рақам 2020 йилда 2 трлн, 2035 йилга келиб, 4 трлн доллар атрофида бўлади\", - деб башорат қилган эксперт.

Умуман олганда, Самсоновнинг қайд этишича, соғлиқни сақлаш бозори дунёдаги энг йирик бозорлардан бири бўлиб, ўтган йил якунига кўра, унинг ҳажми 9 трлн доллар атрофида бўлган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.