Қора шoколаднинг соғлик учун 5 та фойдали жиҳати

Қора шoколаднинг соғлик учун 5 та фойдали жиҳати
Қора шoколад инсон соғлиғига таъсир кўрсатадиган озуқавий моддалар билан бойитилган. Бу турдаги шоколад какао дарахтининг уруғидан тайёрланади ва дунёдаги энг яхши антиоксидант манбаларининг бири сифатида тан олинган.

Тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, қуюқ шоколад (шакарсиз) сизнинг соғлиғингизни яхшилайди ва юрак хасталиклигига чалиниш хавфини камайтиради.
Ушбу мақолада қора шоколаднинг соғлик учун 5 фойдасини келтириб ўтамиз.

1. Озуқавийлиги
Қора шoколаднинг соғлик учун 5 та фойдали жиҳати
Агар сиз юқори сифатли қора шoколадни харид қилсангиз, унинг тўйимли эканлигига ўзингиз гувоҳ бўласиз.
Қолаверса, унинг таркибида фойдали бўлган минераллар мавжуд.
Таркибида 70-85% какао бўлган 100 грамм қора шоколадда:
Кундалик истеъмол меъёрида организм учун темир моддасининг 67% и бор
Кундалик истеъмол меъёрида организм учун магний моддасининг 58% и бор
Кундалик истеъмол меъёрида организм учун мис моддасининг 89% и бор
Кундалик истеъмол меъёрида организм учун марганец моддасининг 98% и бор
Шунингдек, у кўп миқдорда калий, фосфор, рух ва селендан таркиб топган.

2. Қон кўпайтириш ҳамда қон босимини тушириш
Қора шoколаднинг соғлик учун 5 та фойдали жиҳати
Кўплаб ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, какао ва қора шоколад қонни кўпайтиради ҳамда қон босимини пасайтиради.
Аммо қон босими юқори одамларда ўтказилган бир тадқиқотда қора шоколад фойда бермаган.

3. Юрак хуружи хавфини камайтиради
Қора шoколаднинг соғлик учун 5 та фойдали жиҳати
Қора шoколад таркибида юрак хуружига қарши чиқувчи оксид мавжуд. Бу борасида бир қанча тадқиқотлар ўтказилган. Масалан, сўнгги ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, шоколадни ҳафтасига икки ёки ундан кўп марта истеъмол қилиш артерияларда классификацияланган бляшка хавфини 32 фоизга камайтиради.
Яна бир тадқиқотда айтилишича, қора шоколадни ҳафтасига 5 мартадан кўпроқ истеъмол қилиш юрак хасталиги хавфини 57% га камайтиради.

4. Қуёшдан терини ҳимоя қилиши
Қора шoколаднинг соғлик учун 5 та фойдали жиҳати
Қора шоколад таркибидаги биоактив бирикмалар терингизга ҳам фойдали бўлиши мумкин. Флавоноллар қуёшдан ҳимоя қилади, теридаги қонни яхшилайди. Шунингдек, терининг зичлиги ва намланишини оширади.

5. Мия фаолиятини яхшилайди
Қора шoколаднинг соғлик учун 5 та фойдали жиҳати
Қора шoколаднинг яна бир яхши хусусияти бу - мия фаолиятини яхшилаши.
Таркибида какао бўлган қора шоколадлар ақлий заифлиги бўлган кекса одамлардаги когнитив функцияни сезиларли даражада яхшилашга кўмаклашади.
Бундан ташқари, какао таркибида кофеин ва теобромин каби стимулятор моддалар мавжуд бўлиб, улар қисқа вақт ичида мия фаолиятини яхшилай олишининг асосий сабабидир.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Umida
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.