Тошкентда иссиқ ҳарорат бўйича 1881 йилги рекорд такрорланди

Тошкентда иссиқ ҳарорат бўйича 1881 йилги рекорд такрорланди
Тошкентда иссиқ ҳарорат бўйича 1881 йилги рекорд такрорланди

Ўзбекистон метерология маркази маълумотига кўра, Ўзбекистонда 9 июнь куни бўлиб ўтган иссиқ об-ҳаво июнь ойида қайд қилинган энг юқори ҳарорат бўлди, дейилади \"Кун\" нашрида.

Шу билан биргаликда, Тошкентда ҳарорат +40,5 даражага етди ва бу орқали 1881 йилги рекорд янгиланди (+40,3 даража).

Термиз шаҳрида термометрлар устуни 9 июнь куни +44,4 даражага етди ва 2008 йилги рекорд янгиланди. Ўшанда +43 даража орқали 1881 йилдан буён энг иссиқ ҳарорат қайд этилганди.

Самарқанд вилоятида ҳам янги температура рекорди ўрнатилди +37,7 даража. Олдинги рекорд 2013 йилда ўрнатилганда +37,5 даража.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.