Ўзбекистонда эркаклар сони аёлларга нисбатан юқорилиги қайд этилди

Ўзбекистонда эркаклар сони аёлларга нисбатан юқорилиги қайд этилди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатида мамлакат бўйича ҳар 1 000 нафар аёлга ўртача 1 015 нафар эркак тўғри келган. Бу кўрсаткич мамлакатда жинслар нисбатида эркаклар салмоғи устунлигини кўрсатмоқда.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Наманган вилоятида қайд этилган бўлиб, у ерда ҳар 1 000 нафар аёлга 1 034 нафар эркак тўғри келади. Бу республика бўйича энг юқори натижа сифатида қайд этилган.

Шунингдек, Қашқадарё вилоятида ушбу кўрсаткич 1 029 нафар, Андижон вилоятида 1 027 нафар, Навоий вилоятида 1 026 нафар, Сурхондарё вилоятида эса 1 025 нафарни ташкил этган.

Жиззах ва Фарғона вилоятларида ҳар 1 000 нафар аёлга 1 019 нафар эркак тўғри келган бўлса, Самарқанд вилоятида бу рақам 1 016 нафар деб қайд этилган.

Қорақалпоғистон Республикасида кўрсаткич 1 010 нафарни, Сирдарё вилоятида 1 009 нафарни, Тошкент вилоятида 1 008 нафарни ташкил этган. Шунингдек, Бухоро вилоятида 1 006 нафар, Хоразм вилоятида эса 1 004 нафар эркак қайд этилган.

Пойтахт Тошкент шаҳрида эса аксинча ҳолат кузатилган. Бу ерда ҳар 1 000 нафар аёлга 966 нафар эркак тўғри келиб, республикада энг паст кўрсаткич сифатида қайд этилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.