Ўзбекистон ОТМларида ҳужжат қабул қилиш жараёни бошланди

Ўзбекистон ОТМларида ҳужжат қабул қилиш жараёни бошланди
Ўзбекистон ОТМларида ҳужжат қабул қилиш жараёни бошланди

20 июндан Ўзбекистон Олий таълим муассасаларида абитуриентлардан 2016-2017 ўқув йили учун ҳужжат қабул қилиш жараёни бошланди. Қабул комиссияси 20 июлга қадар фаолият кўрасатади.Бу ҳақда \"Uz24.uz\" сайти ёзмоқда.

Комиссиялар 09:00 дан 18:00 гача ишлайди.

Абитуриент олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

- таълим йўналиши, ўқитиш тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза;
- ўрта ёки ўрта махсус маълумот ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;
- 086/У-шаклдаги тиббий маълумотнома;
- фуқаролик паспорти нусхаси;
- 3,5×4,5 см ўлчамдаги 6 дона фотосурат;
- халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақа ғолиблари ўқишга танловсиз кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатнинг асл нусхаси;
- муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисм тавсияномасига эга бўлган абитуриентнинг тегишли тавсияномаси.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.