UMS учун тўловларни Ўзбекистондаги исталган инфокиоскдан амалга ошириш мумкин


Uzcard тизими жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб Online ва Offline Duet пластик карталари соҳиблари UMS мобил оператори учун тўловларни Ўзбекистондаги исталган инфокисокдан амалга оширишлари мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Infocom.uz»га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ушбу хизмат ҳеч қандай комиссия тўловларисиз амалга оширилади (фойдаланувчилар учун комиссия тўлови 0 % ни ташкил қилади).
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда бутун Ўзбекистон бўйлаб Uzcard карталари эгалари учун мингдан ортиқ инфокиосклар фаолият кўрсатмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













