Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 25 август куни Самарқандга ташриф буюрди. Анъанага мувофиқ, аввало, Имом Бухорий мақбараси зиёрат қилинди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Давлат раҳбари мажмуадаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. Зиёратгоҳнинг умумий майдони 44 гектар этиб кенгайтирилган. Мўътабар мақбара, 10 минг кишилик масжид ва маъмурият биноси қуриб битказилган. Мажмуанинг 4 бурчагидаги 75 метрлик миноралар қурилган.

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президент бу мажмуа фақат зиёрат эмас, илм-маърифат, тарбия ва ибрат маскани бўлиши кераклигини таъкидлади. Имом Бухорийнинг изланишлари, билими ва камолоти бу ерга келувчилар, айниқса, ёшлар учун эзгу намуна бўлиши қайд этилди.

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Шу мақсадда янги мажмуада инновацион музей ҳам ташкил этилмоқда. У Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий мероси, ислом маърифати ривожига қўшган ҳиссасини намоён этади. Шунингдек, музейда Қуръони каримда исмлари зикр қилинган 25 пайғамбар тарихи, Муҳаммад алайҳиссаломнинг шажараси, Макка ва Мадинадаги ҳаёти, ҳадисларнинг жамланиши ва ёзилиши ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилади.

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Зиёратгоҳ атрофида меҳмонхона ва бошқа хизмат кўрсатиш бинолари ҳам қурилиш ишлари якуний босқичга кирган. Давлат раҳбари қурилишни сифатли бажариш, одамларга қулайликларни кенгайтириш, мажмуа атрофида яшил майдонларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.