Марғилонлик отахон Россиядаги ЖЧ — 2018’га велосипедда бормоқчи

Марғилонлик отахон Россиядаги ЖЧ — 2018’га велосипедда бормоқчи
Марғилонлик отахон Россиядаги ЖЧ — 2018’га велосипедда бормоқчи

65 ёшли марғилонлик Акрам Маъруфжонов Россиядаги футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатига велосипед ҳайдаб бормоқчи, деб ёзади «12news.uz».

У айни пайтда ўзига ҳамроҳлик қилиши мумкин бўлган шерикларни қидирмоқда. Отахон Россиянинг мундиал матчлари бўлиб ўтадиган барча шаҳарларини кезиб чиқмоқчи.

Бундай саёҳат Акрам ота учун биринчиси эмас. 1995 йилда у велосипедда Маккага ҳаж сафари уюштирган. 2006 йил ёзида эса Германиягача велосипед ҳайдаб бориб, Германия термаси ва Мюнхеннинг «Бавария»си дарвозабони Оливер Кан билан ушрашишга муваффақ бўлган.

Манба: www.daryo.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.