Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Брюссел шаҳрига келди

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Брюссел шаҳрига келди

Белгия пойтахтининг халқаро аэропортида давлат раҳбарини Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайс ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Брюссел шаҳрига келди

24 октябр куни Ўзбекистон президенти Европа кенгаши раиси Антониу Кошта ва Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен билан музокаралар ҳамда Белгия қироли Филипп билан учрашув ўтказади.

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Брюссел шаҳрига келди

Давлат раҳбари Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш маросимида иштирок этади.

Ташриф доирасида Европанинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмаларининг вакиллари билан давра суҳбати ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.