“Ўзгидромет” сурхондарёликларни хавфли чанг-тўзонлардан огоҳлантирди

“Ўзгидромет” сурхондарёликларни хавфли чанг-тўзонлардан огоҳлантирди

“Ўзгидромет” сурхондарёликларни хавфли чанг-тўзонлардан огоҳлантирди
“Ўзгидромет” 3-ноябрь куни Сурхондарё вилояти ҳамда республиканинг айрим тоғли ҳудудларида шамол кучайиши ҳақида огоҳлантириш эълон қилди.

Ташкилот маълумотига кўра, кун давомида шамол тезлиги соатига 13–18 метргача етиши, айрим минтақаларда эса чанг-тўзонлар юзага келиши эҳтимоли бор.

“Ҳудуд аҳолиси ва меҳмонлари кучли шамол пайтида эҳтиёт чораларини кўришлари, очиқ ҳавода узоқ қолмасликлари керак”, — дейилади хабарда.

Мутахассислар шунингдек, очиқ жойларда фаолиятни қисқартириш ва ташқарига чиққанда ниқоб тақишни тавсия этмоқда.

Кучли шамол ва чанг-тўзонлар соғлиқ учун хавфли бўлиши, нафас олиш тизимига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.