Вашингтонда Мирзиёев ва Трамп муҳокамалари якунланди

Вашингтонда Мирзиёев ва Трамп муҳокамалари якунланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига амалий ташрифи мазмун жиҳатдан бой ва стратегик аҳамиятга эга бўлди. Вашингтондаги учрашувлар доирасида давлат раҳбари Оқ уйда АҚШ президенти Доналд Трамп билан музокаралар олиб борди. Суҳбат давомида икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг янги босқичи белгилаб олинди.

Шунингдек, ташриф доирасида Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчилари иштирокида “С5+1” форматидаги саммит бўлиб ўтди. Бу саммит минтақавий мулоқотни янада чуқурлаштириш, иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилди.

Вашингтонда Мирзиёев ва Трамп муҳокамалари якунланди

Томонлар музокаралар чоғида Ўзбекистон–АҚШ стратегик шериклигини янада ривожлантириш, инвестиция ва инновация йўналишларидаги қўшма дастурларни кенгайтириш, шунингдек “С5+1” платформасини минтақавий барқарорлик ва иқтисодий ўсиш драйверига айлантириш бўйича келишувга эришдилар.

Президент Мирзиёевнинг Вашингтондаги фаол дастури давомида бир қатор муҳим учрашувлар ҳам бўлиб ўтди. Давлат раҳбари сенатор Стив Дэйнс, конгрессменлар Кэрол Миллер, Билл Хайзенга ва Сидни Камлагер-Дав билан мулоқот қилди. Суҳбатларда қонунчилик алоқаларини фаоллаштириш ва янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Вашингтонда Мирзиёев ва Трамп муҳокамалари якунланди

Шунингдек, президент АҚШ савдо вазири Ховард Латник, Эксимбанк раиси Жон Йованович, Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси бош ижрочи директори Бен Блэк, ҳамда General Motors International компаниясининг глобал раҳбари Шилпан Амин билан ҳам учрашди. Бу суҳбатларда энергетика, транспорт, саноат ва IT соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинди.

Ташрифнинг ишбилармонлик қисмида АҚШнинг етакчи ишбилармонлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Бу тадбир Ўзбекистоннинг халқаро ҳамкорлар учун очиқ ва ишончли ҳамкор сифатидаги имижини янада мустаҳкамлади.

Вашингтонда Мирзиёев ва Трамп муҳокамалари якунланди

Музокаралар якунида икки ва кўп томонлама муҳим ҳужжатлар имзоланди. Улар орасида инвестицияни ҳимоя қилиш, савдо муносабатларини эркинлаштириш ва молиявий ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган келишувлар бор.

Шундай қилиб, Шавкат Мирзиёевнинг бу ташрифи Ўзбекистон ва АҚШ муносабатларини янги босқичга кўтарди. Ташриф якунида давлат раҳбари Вашингтондан Тошкентга жўнаб кетди ва бу сафар икки мамлакат муносабатларида янги саҳифа очгани таъкидланди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.