Тошкентда замонавий кўчатхоналар тармоғи шакллантирилади


Тошкент шаҳрида шаҳар экологиясини яхшилаш мақсадида замонавий кўчатхоналар тармоғи шакллантирилмоқда. Бу ерда айниқса пойтахт иқлимига мос, қурғоқчиликка ва ҳарорат ўзгаришига бардошли кўп йиллик дарахт ва буталар етиштирилади.
Янги кўчатхоналар тизими орқали шаҳар яшиллик билан таъминланади, бегона дарахтларни олиб келиш зарурати камаяди. Бу экологик барқарорлик ва ҳудудий мослашувни оширади.
Кўчатхоналарни ишга тушириш ишлари ниҳоясига етмоқда. Лойиҳани 2026 йил баҳорида ишга тушириш режалаштирилган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













