Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургда «Эрмитаж» музейига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургда «Эрмитаж» музейига ташриф буюрди

Санкт-Петербургдаги норасмий учрашувнинг маданий дастури доирасида президент Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарлари билан биргаликда «Эрмитаж» давлат музейига ташриф буюрди.

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургда «Эрмитаж» музейига ташриф буюрди

Етакчилар ноёб санъат асарлари ва маданият ёдгорликлари тўпланган ушбу дунёдаги энг йирик музейларидан бирининг экспозицияси билан танишди. Ташриф чоғида Россия ва Европа тарихи ҳамда бадиий меросининг асосий босқичларини акс эттирган Бош музей мажмуаси заллари билан танишилди.

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургда «Эрмитаж» музейига ташриф буюрди

Делегациялар раҳбарлари Александр залида бўлиб, бадиий кумуш экспозициясини кўздан кечирди, шунингдек, тантанали маросимлар ва расмий тадбирларни ўтказиш учун мўлжалланган Пикетлар зали ва Герблар залига ташриф буюрди.

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургда «Эрмитаж» музейига ташриф буюрди

Таъкидланишича, қимматбаҳо металлардан тайёрланган бетакрор буюмлар сақланувчи Олтин хазина, афсонавий «Товус» механик соати жойлашган Кичик Эрмитажнинг Павильонлар зали меҳмонларда алоҳида қизиқиш уйғотди.

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургда «Эрмитаж» музейига ташриф буюрди

Ташриф давомида маданий мулоқотни мустаҳкамлаш, тарихий меросни асраб-авайлаш ва Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.