Расмий: Ўзбекистонда уй бекаларига ҳам «декрет пули» тўланади — 4 млн сўмгача

2026 йилдан бошлаб ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича нафақани уй бекалари ҳам олиши мумкин бўлади. Бу ҳақда расмий маълумот берилди.
Янги тартибга кўра, бу имтиёздан фойдаланиш учун фуқаро ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида расмий рўйхатдан ўтиши ва ижтимоий суғурта тизимига уланиши талаб этилади.
Шартлар ҳам аниқ белгиланган: ҳар ой 63 550 сўм миқдорида бадал тўлаш ва камида 10 ой давомида узлуксиз тўлов амалга ошириш керак бўлади.
Шу тизим орқали уй бекалари ҳам келгусида ҳомиладорлик ва туғруқ даврида 4 миллион сўмгача нафақа олиш имкониятига эга бўлади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













