Хивада “Лазги” халқаро фестивали тантанали равишда очилди

Хивада “Лазги” халқаро фестивали тантанали равишда очилди

Хива шаҳридаги қадимий Ичан-қалъа ҳудудида “Лазги” III халқаро рақс фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда турли давлатлардан келган рақс санъати намояндалари, ЮНЕСКО мутахассислари, дипломатлар ва олимлар иштирок этди.

Меҳмонлар миллий маданият ва тарихий муҳитни яқиндан ҳис қилиш имкониятига эга бўлишди.

Очилиш маросимида давлат раҳбарининг табриги ўқиб эшиттирилди.

Унда “Лазги” рақсининг уч минг йиллик тарихга эга экани ва у жаҳон саҳналарида муносиб эътироф этилаётгани алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, “Лазги” халқ руҳияти, маданияти ва цивилизациялар ўртасидаги мулоқотни ифодаловчи ноёб санъат намунаси сифатида баҳоланди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.