Бунёдкор ва Чўпонота чорраҳасида таъмир ишлари бошланди

Бунёдкор ва Чўпонота чорраҳасида таъмир ишлари бошланди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасидаги йўл ўтказгичда таъмир ишлари бошланди.

Маълум қилинишича, ушбу ишлар доирасида йўлнинг айрим қисмида ҳаракат вақтинча чекланган. Хусусан, “Новза” метро бекатидан “Чилонзор” метро бекати томон йўналишдаги биринчи полоса қисман ёпилган.

Бу эса ушбу ҳудудда ҳаракатланишда муайян қийинчиликлар юзага келиши мумкинлигини англатади. Таъмирлаш ишлари 2026 йил 30 апрелдан 16 майга қадар давом этиши режалаштирилган.

Мутахассислар ҳайдовчилардан ушбу даврда айланма йўллардан фойдаланишни сўрамоқда. Шу орқали эҳтимолий тирбандликларнинг олдини олиш мумкинлиги таъкидланмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.