Тошкентда янги аэропорт қурилса, эскиси ёпилиши мумкин

Тошкентда янги аэропорт қурилса, эскиси ёпилиши мумкин

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Тошкент шаҳрида янги халқаро аэропорт қурилса, ҳозирги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропорт ёпилиши мумкинлигини маълум қилди, деб uz24.uz хабар берди.

Маълум қилинишича, янги аэропорт қурилиши жорий йилнинг июль ойида бошланиши кутилмоқда. Лойиҳа амалга оширилса, пойтахтдаги авиация инфратузилмаси тубдан янгиланиши мумкин.

Янги аэропорт ишга туширилгандан сўнг эски аэропорт ҳудудида нима барпо этилиши ҳозирча аниқ эмас. Бу масала бўйича расмий қарорлар кейинроқ эълон қилиниши мумкин.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.