Ўзбекистон авиабилет нархларини туширмоқчи

Ўзбекистон авиабилет нархларини туширмоқчи

Ўзбекистон ҳукумати йўловчилар учун ҳаво транспорти нархини камайтириш мақсадида ички рейслар учун давлат субсидияларини ажратиш механизмни тайёрламоқда. Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориевнинг айтишича, қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган ва ҳозирда тасдиқлашнинг сўнгги босқичида. Ушбу ҳужжат қабул қилинганидан сўнг, давлат сайёҳлар учун чипта нархларининг бир қисмини қоплашни бошлайди.

Вазирлик вакиллари чипта нархларининг ошишига асосан авиация ёқилғиси нархининг кўтарилиши, парвоз давомийлигининг узайиши ва самолётлар глобал танқислиги сабаб бўлганини тушунтирдилар. Чориев Яқин Шарқдаги инқироздан сўнг баъзи самолётларнинг нархи 150% гача ошганини, бу эса авиачипта нархига бевосита таъсир қилганини таъкидлади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.