Tashkent City​ халқаро бизнес маркази турк меъморларининг лойиҳаси асосида қурилади

Tashkent City​ халқаро бизнес маркази турк меъморларининг лойиҳаси асосида қурилади
Тошкентда қурилиши режалаштирилган Халқаро Бизнес марказ лойиҳасининг меъморчилик ишланмаларини тайёрлаш учун Туркия, Сингапур мамлакати ҳамда маҳаллий компания меъморларнинг фикри инобатга олинмоқда. Куни кеча Туркиянинг Tabanlıoğlu Architects​ компанияси ва “Tashkent City” ДУК вакиллари учрашуви ташкил этилган бўлиб, унда лойиҳа намуналари муҳокама этилди.

“Tashkent City​” ДУКнинг маълумотига кўра, ҳозиргача ХБМнинг 8 турдаги лойиҳа намунаси Республикаси раҳбарига тақдим этилганди. Улардан айнан Tabanlıoğlu Architects​ компаниясига тегишли лойиҳа Tashkent City​ қурилиш лойиҳаси сифатида тасдиқланган.

Айни пайтда турк меъморлари билан лойиҳа ишини бошлаш ва қурилишнинг илк босқичини таҳлил қилишга доир масалалар кўриб чиқилмоқда.
Tashkent City​ халқаро бизнес маркази турк меъморларининг лойиҳаси асосида қурилади
Tashkent City​ халқаро бизнес маркази турк меъморларининг лойиҳаси асосида қурилади
Манба: Kun.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.