«Қамчиқ» довонида ҳарорат кескин пасаяди, кучли қор ёғиши кутилмоқда

«Қамчиқ» довонида ҳарорат кескин пасаяди, кучли қор ёғиши кутилмоқда
1-2 декабрь кунлари «Қамчиқ» довонининг А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлида вақти-вақти билан кучли қор ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизматига таяниб Кун.уз хабар берди.

Шунингдек қайд этилишича, туман тушади, йўлнинг кўриниш чегараси 50-100 метрни ташкил қилади. Шамол тезлиги 17-22 м/с.гача кучаяди, йўлда қор уюмлари тўпланиб, яхлайди.

2-3 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кескин пасаяди, кечаси 12-17 даража, кундузи 7-12 даражагача совуқни ташкил этади.

«Об-ҳавонинг кескин пасайиши ва йўлда ҳаракатланишда ноқулайликлар туғилишини инобатга олиб, йўлда эҳтиёт чораларини кўришингизни сўраймиз», - дейилади ФВВ хабарида.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.