АҚШ ОТМларида 463 нафар ўзбекистонлик талаба таълим олмоқда

АҚШ ОТМларида 463 нафар ўзбекистонлик талаба таълим олмоқда
Фото: businessinsider.com

2013/2014 ўқув йилида Ўзбекистондан 463 киши АҚШга ўқиш учун кетган, бу ундан аввалги йилги кўрсаткич (445 киши)дан 4 фоизга кўп демакдир, дея хабар бермоқа Daryo.uz.

Бу ҳақда АҚШдаги Халқаро олий таълим институти томонидан эълон қилинган Open Doors 2014 («Очиқ эшиклар — 2014») ҳисоботига таяниб, 12news.uz хабар берди.

АҚШда 2013/2014 ўқув йилида жами халқаро талабалар сони ўтган йилги 819 644 кишидан 886 052 кишига етган (+8,1 фоиз).

Open Doors — дунёда хорижий талабалар ҳаракатчанлиги бўйича тузиладиган йиллик ҳисобот.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.