Шавкат Мирзиёев Сооронбой Жээнбеков билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев Сооронбой Жээнбеков билан учрашув ўтказди
Марказий Осиё давлат раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви доирасида 29 ноябрь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбой Жээнбековнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари изчил кенгайиб, мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар.
Шавкат Мирзиёев Сооронбой Жээнбеков билан учрашув ўтказди
Турли даражалардаги алоқалар фаоллашгани, товар айирбошлаш ортаётгани, гуманитар алмашинувлар жадаллашгани алоҳида таъкидланди.
Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Томонлар Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Тошкентдаги маслаҳат учрашуви минтақа мамлакатлари ўртасидаги алоқаларни янада фаоллаштириш ҳамда дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшишига ишонч билдирдилар.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.