ССВ коронавирус бўйича кечаги статистикани эълон қилди

ССВ коронавирус бўйича кечаги статистикани эълон қилди
Кеча юртимизда 891 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 7 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.
2021 йил 9 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 138382 (+891) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
  • 86 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 42 нафари Андижон вилоятида,
  • 24 нафари Бухоро вилоятида,
  • 79 нафари Жиззах вилоятида,
  • 22 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 19 нафари Навоий вилоятида,
  • 41 нафари Наманган вилоятида,
  • 83 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 28 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 89 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 88 нафари Фарғона вилоятида,
  • 46 нафари Хоразм вилоятида,
  • 91 нафари Тошкент вилоятида,
  • 153 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида касалликдан соғайганлар жами 131781 (+875) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда. Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 941 нафарни ташкил қилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.