«Ўзгидромет» қишнинг охирги ойи қандай об-ҳаво билан ўтишини маълум қилди

«Ўзгидромет» қишнинг охирги ойи қандай об-ҳаво билан ўтишини маълум қилди
«Ўзгидромет» 2022 йилнинг феврали қандай об-ҳаво билан ўтишини маълум қилди.

Марказ маълумотларига кўра, ушбу ой нисбатан илиқ об-ҳаво билан бошланди. Ойнинг биринчи 10 кунлигида кечалари ҳарорат 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуқ атрофида бўлади. Кундуз кунлари ҳарорат 6-8 даража илиқдан 12-14 даража илиққача ўзгариб туради.

5 февралда шимолда, 6 февралда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Республика бўйича баъзи жойларда биринчи 10 кунликнинг энг охирида ҳам бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Кейинчалик Жаҳон прогностик марказларининг ҳисоб-китобларига асосланган ҳолда, «Ўзгидромет»нинг дастлабки баҳосига кўра, ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража илиқдан 0-5 даража совуққача, шимолда 8-13 даража совуққача, кундуз кунлари 10-15 даража илиқдан 3-8 даража илиққача ўзгариб туради. Ҳудудларнинг катта қисмида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик меъёрдан кам бўлиши кутилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.