date

Ўзбекистонда йиллик инфляция 7,5%ни ташкил этди

Ўзбекистонда йиллик инфляция 7,5%ни ташкил этди
Жорий йилнинг ноябр ойида йиллик инфляция даражаси 7,5%ни, ойлик кўрсаткич эса 0,7%ни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида маълум қилинди.

Қўмита экспертлари ҳисоб-китобларига кўра, ўртача ойлик нархлар ўсиши 0,6%ни ташкил этган, ўтган йилида эса бу кўрсаткич 0,8% эди. Ҳудудлар бўйича инфляция кўрсаткичларида Фарғона вилояти етакчилик қилмоқда — йиллик ўсиш 8%.

Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида бу кўрсаткич 7,8%ни ташкил этган. Пойтахтда эса инфляция даражаси 7,3%ни кўрсатди.

Ҳисоботда кўрсатилишича, ўтган йил давомида коммунал хизматлар нархи 17%га, озиқ-овқат маҳсулотлари 5,7%га, алкогол ва тамаки маҳсулотлари 6,4%га, тиббий хизматлар эса 6,1%га ошган. Бир ой ичида бензин нархи 1,7%га, йил бошидан буён эса 9,2%га кўтарилган.

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, АИ-80 маркали бензиннинг ўртача нархи бир литр учун 8,5 минг сўмдан 9,8 минг сўмгача, АИ-95 ва АИ-98 маркали бензинлар эса 12 минг сўмдан 18 минг сўмгача ўзгармоқда. Йиллик ҳисобда транспорт нархлари 12,1%га, ресторан ва меҳмонхона хизматлари 9%га ошган.

Шу билан бирга, молия ва суғурта соҳасидаги инфляция 1%га камайгани қайд этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда йиллик инфляция 7,5%ни ташкил этди