Бу ҳафта доллар курси қанчага пасайгани маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан эълон қилинган валюта курслари бўйича ўтказилган ҳафталик таҳлилимизга кўра, 2026-йил январ ойининг навбатдаги иш ҳафтасида 1 АҚШ доллари миллий валюта — сўмга нисбатан 139,36 сўмга пасайди.
Ҳафталик динамика
Душанба: +22,53 сўм
Сешанба: -32,37 сўм
Чоршанба: -51,14 сўм
Пайшанба: -46,33 сўм
Жума: -32,05 сўм
Марказий банк валюта курсларини бозор тамойиллари асосида шакллантиради ва иқтисодий жараёнларда барқарорликни таъминлашга интилади. Валюта курсидаги бундай тебранишлар глобал иқтисодий муҳит, ташқи савдо ҳажми ва ички иқтисодий фаолликнинг муҳим кўрсаткичларидан биридир.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг