БМТнинг Иронга қўйган санкциялари яна кучга кирди. Улар 2015-йилда бекор қилинган эди. Буюк Британия, Франция ва Германия Иронга ядро дастури бўйича шартларга амал қилмагани учун чораларни қайта жорий этди.
Ирон президенти Масъуд Пезешкиён бу қарорни нотўғри ва адолатсиз деб баҳолади. Унга кўра, Ирон қурол эмас, фақат энергия ишлаб чиқаришга эътибор қаратмоқда.
Аммо Ғарб давлатлари Иронга ишонмаяпти. Улар мамлакат назоратга йўл қўймаётганини ва уран захиралари ҳақида тўлиқ маълумот бермаётганини таъкидлади.
Европа давлатлари муҳокама қилиш имконияти ҳануз борлигини билдирди. Исроил эса санкцияларни қўллаб-қувватлаб, халқаро ҳамжамиятни қатъий чоралар кўришга чақирди.
“Zamin”-ді Telegram-нан оқыңыз!Ctrl
Enter
Қате таптыңыз ба?
Сөйлемді бөліп, Ctrl+Enter басыңыз
Тақырыпқа қатысты жаңалықтар