
БМТнинг Эронга қўйган санкциялари яна кучга кирди. Улар 2015-йилда бекор қилинган эди. Буюк Британия, Франция ва Германия Эронга ядро дастури бўйича шартларга амал қилмагани учун чораларни қайта жорий этди.
Эрон президенти Масъуд Пезешкиён бу қарорни нотўғри ва адолатсиз деб баҳолади. Унга кўра, Эрон қурол эмас, фақат энергия ишлаб чиқаришга эътибор қаратмоқда.
Аммо Ғарб давлатлари Эронга ишонмаяпти. Улар мамлакат назоратга йўл қўймаётганини ва уран захиралари ҳақида тўлиқ маълумот бермаётганини таъкидлади.
Европа давлатлари муҳокама қилиш имконияти ҳануз борлигини билдирди. Исроил эса санкцияларни қўллаб-қувватлаб, халқаро ҳамжамиятни қатъий чоралар кўришга чақирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.