Нега Дубай полицияси Lamborghini ўрнига Хитойнинг «Қизил байроқ»ларига ўтяпти?

Бирлашган Араб Амирликлари полицияси хизмат машиналарини (улар фақат спорткарлардан фойдаланишади) Хитойда чиқарилган автомобилларга алмаштиришни бошлади.
Дубай полициясига келтирилган электр моторли Hongqi E-HS9 кроссовери биринчи хитойлик бўлди. Hongqi — хитойчадан таржима қилинганда «Қизил байроқ» маъносини беради.
У 2011 йилда чиқарилган (БАА мезонлари бўйича эскирган) Lamborghini Aventador LP700-4 ўрнини эгаллайди.
Италияликлар ва хитойликлар автомобилидаги ягона ўхшаш жиҳат бу — жуда обрўли саналувчи 8 давлат рақами.
Hongqi E-HS9 электромобиллари ёрдамида дубайлик полициячилар «йўлларда хавфсизликни таъминлаш бўйича стратегик мақсад»ни уддалашмоқчи.
«Дубай полицияси ўз автопаркини доим энг самарали ва янги транспорт воситалари билан таъминлашга интилиб келган», — таъкидлади генерал-майор Халил ал-Мансурий.
Мазкур автомашинанинг тақдимот маросимини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:ВИДЕО
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Дубай полициясига келтирилган электр моторли Hongqi E-HS9 кроссовери биринчи хитойлик бўлди. Hongqi — хитойчадан таржима қилинганда «Қизил байроқ» маъносини беради.
У 2011 йилда чиқарилган (БАА мезонлари бўйича эскирган) Lamborghini Aventador LP700-4 ўрнини эгаллайди.
Италияликлар ва хитойликлар автомобилидаги ягона ўхшаш жиҳат бу — жуда обрўли саналувчи 8 давлат рақами.
Hongqi E-HS9 электромобиллари ёрдамида дубайлик полициячилар «йўлларда хавфсизликни таъминлаш бўйича стратегик мақсад»ни уддалашмоқчи.
«Дубай полицияси ўз автопаркини доим энг самарали ва янги транспорт воситалари билан таъминлашга интилиб келган», — таъкидлади генерал-майор Халил ал-Мансурий.
Мазкур автомашинанинг тақдимот маросимини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:ВИДЕО
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













